| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
номлаганлар. Чунки у зот бу ишнинг қандай оқибатларга олиб боришини билганлар. Яъни, сабабнинг ўзини (оҳангга солишни) эмас, ундан келиб чиқадиган оқибатни (адашишни) гапирганлар.
Умар р.а. бир қавмнинг камонни яхши отолмаётганларини кўриб, уларни койиган эди, улар, биз энди ўрганаётганлармиз, дейишди. Шунда Умар р.а. уларга, Аллоҳга қасамки, мен учун тилинглардаги хато отишинглардаги хатодан кўра қаттиқроқдир, Пайғамбар с.а.в.нинг
«رَحِمَ اللهُ اِمْرِأً أَصْلَحَ مِنْ لِسَانِهِ»
«тилини ўнглаб олган одамни Аллоҳ раҳм қилсин»,24 деганларини эшитгандим, деди.
Қуръон араб тилидаги Китоб. Уни шу тилсиз тушуниб бўлмайди. Ким ўз эътиқодини ўнгламоқчи бўлса, шариат аҳкомларини билиб англамоқчи бўлса, араб тилини ва динни Пайғамбар с.а.в. ва саҳобалар ўргатганларидек пухта ўргансин. Саҳобаи киромлар р.а. Аллоҳга онгли тарзда қуллик қилган зотлар эдилар. Шунинг учун ҳам зафар қучувчилардан бўлдилар.
Кимки араб тилини етарли даражада билмаса, Аллоҳнинг оятларини ўзича тафсир қилишга уринмасин. У яхшиси биладиган одамдан сўрасин. Негаки, билиб-билмай Аллоҳнинг оятлари ҳақида гапириш катта гуноҳдир. Бундай гуноҳни қилган киши Аллоҳнинг ғазабига учрайди. Аллоҳнинг ғазабига учрашдан, дўзахдан бизга Аллоҳнинг Ўзи паноҳ берсин. У Зотдан розилигини ва жаннатни сўраймиз.
Иккинчи гапни айтганлар икки қисмдир:
Биринчи қисмдагилар тилда ҳақиқат ва мажоз бор, аммо Қуръонда мажоз йўқ, фақат ҳақиқат бор, дейдилар.
Иккинчи қисмдагилар тилда ҳам, Қуръонда ҳам мажоз йўқ, араблар ишлатган ҳамма маънолар тилда ҳам, Қуръонда ҳам фақат ҳақиқатдир, дейдилар.
Биринчи қисмдагиларнинг гапи шунинг учун ҳам асоссизки, тилдаги мажозни тан олган одам, Қуръондаги мажозни ҳам тан олиши шарт. Чунки Аллоҳ Таоло бу Китоб ҳақида бундай деган:
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ قُرْآناً عَرَبِيّاً
– „ Дарҳақиқат, Биз уни (бу оятларни) арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик“. [12:2]
(24) «Иршодул Ариб»: 1/67 Маҳмун босмахонаси. Ибн Анборнинг «Аздод» китоби 244 бет, Қувайт ҳукумати босмаси. Умар деди: «Тилнинг ёмони ўқдан ҳам ёмон» Бухорийнинг «Адабул муфрад» китоби 884.
23-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|